аҳволларидан нолиб илтижо қила бошладилар: «Ё Оллоҳ, сенга қувватимнинг камлигидин, ночорлигимдан ва одамларга хор бўлаётганимдан шикоят қиламан. Эй раҳмдилларнинг раҳмлиси, Сен заифларнинг парвардигорисан ва Сен менинг ҳам парвардигоримсан, мени кимларга топшириб қўйдинг, менга ёвқараш қиладиган нотаниш кимсаларгами ёки менинг ишларимга эга қилиб қўйганинг душмангами? Агар Сенда менга нисбатан ғазаб бўлмаса, мен бу ишларга парво қилмайман. Лекин Сенинг мени соғ-саломат ва тинч-омон қилишинг мен учун катта неъматдир. Эй парвардигорим, менга ғазабингни туширишингдан зулматларни ёритган ва дунёю охират ишларини ислоҳ қилган юзингнинг нури билан паноҳ сўрайман. Сенинг розилигингни тилайман. Куч қудрат фақат Сендадир». Кейин Маккага Мутъим ибн Адий ҳимоясида қайтдилар. Макка мушриклари Тоифда Муҳаммад с.а.в.га нима бўлганини билгач, унга озорларини яна кучайтирди. Одамларни Расулуллоҳ с.а.в.ни тинглашдан қайтара бошлади. Натижада, Макка мушриклари Расулуллоҳ с.а.в.дан юз ўгириб, унинг сўзларини тинглашдан бош тортишди. Бироқ, бу нарса Расулуллоҳ с.а.в.ни Оллоҳнинг динига даъват қилишдан қайтармади. Расулуллоҳ с.а.в. ҳаж мавсумларида араб қабилаларини Исломга даъват қилган, ўзларининг пайғамбар эканлари хабарини берган ва пайғамбарликларини тасдиқлашни сўраган ҳолларида улар билан учрашар эдилар. Лекин амакилари Абу Лаҳаб Абдул Уззо ибн Абдулмутталиб Расулуллоҳ с.а.в.нинг изидан қолмасдан, қаерга борсалар ўша ерда пайдо бўлиб, одамларни унга қулоқ солмасликка ундар эди. Бу нарсанинг таъсири бўлиб, Расулуллоҳ с.а.в.нинг сўзларини тингламай қўйишди. Кейин Расулуллоҳ с.а.в. қабилалар турган жойларга бориб, уларни даъват қила бошладилар. Кинда, Калб, Бану Ҳанифа, Бану Омир ибн Саъсаъа қабилаларига бордилар. Бироқ улардан ҳеч ким Расулуллоҳ с.а.в.га қулоқ солмади ва хунук бир тарзда рад қилишди. Бану Ҳанифа қабиласи кишилари эса ўта қабиҳлик қилишди. Бану Омир кишилари агар бизнинг ёрдамимиз билан ғолиб бўлсангиз, сиздан кейин иш бизга ўтсин, дейишди. Расулуллоҳ с.а.в.: «Иш Оллоҳнинг қўлида, хоҳлаган ерига қўяди», деганларидан кейин улар ҳам юз ўгиришди. Шундай қилиб, Макка Исломдан юз ўгирди, Тоиф аҳолиси Расулуллоҳ с.а.в.га эргашишдан бош тортди, араб қабилалари эса Расулуллоҳ с.а.в.нинг даъватларига қулоқ солишмади. Маккага ҳаж қилиш учун келаётган қабилалар Муҳаммад с.а.в.нинг яккаланиб қолганларини, Қурайш унга душманлигини ва унга ёрдам берувчи ҳар қандай одамни ўзига душман деб билаётганини кўришди. Бу ҳол уларнинг Расулуллоҳ с.а.в.дан юз ўгиришларини, Расулуллоҳ с.а.в.нинг эса одамлардан ажралиб қолишларини кучайтириб юборди. Макка ва унинг атрофида даъват ишларини олиб бориш мушкуллашди. Макка аҳли шундай куфр ва қаршилик ҳолатига ўтиб олдики, бу ерда даъват ишларини олиб боришдан умид узилди.
19-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|